Бугун Исроил ҳарбийлари террорчиликда гумон қилинган фаластинликларнинг Ғарбий соҳилда жойлашган учта уйини бузиб ташлади.

Хеброн шаҳридаги бир уй Ҳамас исломий гуруҳи лидерига тегишли бўлган. Исроил аскарлари уйни динамит ёрдамида портлатишдан олдин эгаларига зарурий буюмларни олиб чиқишлари учун 10 дақиқа фурсат берган. Исроил Фаластин жангариларига тегишли уйларни бузиб ташлаш, бўлажак террор ҳужумларининг олдини олишини айтган. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса бу коллектив жазолаш усули эканини айтган.