Бугун Италия Бош вазири Силвио Берлускони Ироқни қуролсизлантириш борасида Италия АҚШнинг ҳарбий ва дипломатик уринишларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Парламентда чиқиш қилган Берлускони, БМТ Ироқ ҳусусида янги резолюция қабул қилиши кераклигини, агар Бағдод расмийлари уни бажармаса, куч ишлатишга салоҳият берилиши кераклигини айтди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл ББСга берган интервьюсида, Ироқни қуролсизлантиришнинг энг яхши йўли - режимни ўзгартириш эканини айтди. Пауэл, агар БМТнинг барча талабларини бажарса, Саддам Ҳусайн ҳокимиятда қолиши ёки қолмаслиги ҳақида гапирмади.
Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу ББС мухбирига, асосий мақсад Ироқни қуролсизлантириш эканини айтди. Строу, Саддамнинг ҳокимиятдан кетиши мақсадга мувофиқ бўлишини, аммо, бу асосий мақсад эмаслигини билдирди.