Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуотга бағишланган тўртинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Икки кунлик анжуманда асосий эътибор матбуот эркинлиги ва коррупцияни матбуотда ёритиш масаласига қаратилмоқда.
Конференцияда қатнашаётган журналистлар Ўзбекистонда матбуот эркин эмаслиги, муҳаррирлар цензура ролини бажараётганларини таъкидилар. “Время и ми” газетаси муҳаррири Ойсулу Қурбонова муҳаррирлар бундай фаолиятга қўл урганларини тушунтирар экан, “уларнинг шаҳсий фаровонлиги ҳукуматга содиқлигига боғлиқ”, деб айтди.
Анжуман иштирокчилари орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари бор.