Бугун Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида содир этилган ҳужумлар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.

Шринагар шаҳри яқинидаги Трал ҳудудида Ҳиндистон чегара соқчиларининг машинаси минага дуч келиб портлагани оқибатида 5 нафар аскар ҳалок бўлди. Купвара чегара ҳудудида гумон этилган жангарилар томонидан қилинган бошқа бир ҳужумда ҳукмрон Миллий конференция партиясининг 3 нафар фаоли қурбон бўлди.
Кеча Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида маҳаллий сайловларнинг 3 давраси ўтказилар экан, мусулмон жангарилари томонидан содир қилинган ҳужумлар оқибатида яна камида 15 киши нобуд бўлди.
Кашмир мустақил давлат бўлишига ëки Покистонга қўшилишига тарафдор бўлган мусулмон жангарилари маҳаллий сайловларга халақит беришга уринмоқда.