Чехия бош вазири Владимир Шпидла бугун Кобулда Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳамид Карзай билан учрашиб, тинчлик ўрнатиш ва мамлакатни тиклаш масаласини муҳокама қилди.

Учрашувдан сўнг чиқиш қилган Карзай Афғонистон ва Чехия ўртасидаги алоқалар ҳар доим жуда яхши бўлганини қайд этар экан, икки мамлакат энергетика ҳамда таълим соҳаларида ҳамкорлик қилишлари лозимлигини айтди.
Шпидла ва Чехия мудофаа вазири Ярослав Тврдик Афғонистондаги Халқаро хавфсизлик қўшинлари таркибида ҳарбий хизмат ўтаётган чех аскарлари билан учрашдилар.
Шпидла Халқаро қўшинлар нафақат пойтахт Кобул, балки мамлакатнинг бошқа қисмларида ҳам жойлаштирилиши лозимлиги ҳақдаги таклиф юзасидан аниқ бир фикр билдирмади. Карзай халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, қўшинлар мандатини кенгайтиришни сўраган эди.