Парижда энергетика саноатининг минглаб ишчилари соҳанинг ҳусусийлаштирилиши юзасидан норозилик билдириб, намойишлар уюштирдилар.

Франция ҳукуматининг давлат тасарруфида бўлган Эйр Франс авиакомпанияси, Электрисите де Франс, Газ де Франс ва Франс Телеком компанияларини ҳусусийлаштириш ҳақдаги қарорига қарши бўлган 60 мингдан зиёд ишчи бугун норозилик тариқасида Париж кўчаларига чиқди.
Эйр Франс авиакомпанияси ишчилари ҳам компаниянинг қисман ҳусусийлаштирилишига қарши чиқиб, иш ташладилар. Натижада Эйр Франс раҳбарияти Парижнинг Орли ва Руасси аэропортларида 60 рейсни бекор қилишга мажбур бўлди. Хабарларга қараганда, фақат Шарл Де Голл аэропорти одатдагидек ишлаган.