АҚШ Федерал маҳкамаси америкалик толибон Жон Уолкерни 20 йилга маҳкум этди.

Уолкер Афғонистонда толибон сафида жангларда иштирок этгани учун бундай жазога тортилди. 21 яшар Линд ўтган йили декабр ойида Афғонистонда қўлга олинган эди. Маҳкама давомида, Жон Уолкер айбига иқрор бўлиб, агар толибларнинг Усама бин Ладиннинг террор-ташкилоти билан яқин алоқаси борлигини билганимда зинҳор Толибон армиясига қўшилмасдим, дея таъкидлади.