Москвада Озод Европа-Озодлик радиоси бюросини тузиш бўйича 10 йил бурунги Борис Ельцин фармоишини бекор қилиш юзасидан Россия Президенти Владимир Путиннинг қарори радиостанция фаолиятига ҳалал бермайди.

Бу ҳақда Озод Европа-Озодлик радиоси президенти Томас Дайн баён қилди. Шунга қарамай Томас Дайн, Владимир Путин қарори Озодлик радиоси рус ҳизматининг мамлакатдаги бошқа оммавий ахборот воситалари билан тенг фаолият олиб бориши учун тўсиқ бўлмаслигига умид билдирди.