Бугун Молдова пойтахти Кишеневда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг ташқи ишлар вазирлари эртага бошланадиган икки кунлик саммит кун тартибини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказмоқдалар.

Итар-тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, ташқи ишлар вазирлари терроризмга қарши курашни мувофиқлаштириш имкониятларини ва ҳамдўстликнинг Марказий Осиë минтақаси бўйича аксилтеррор марказини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилмоқдалар. Вазирлар, шунингдек, ҳамдўстлик мамлакатлари орасида маориф, матбуот, мудофаа ва спорт соҳасидаги алоқаларни ҳам кўриб чиқмоқдалар.
Кишеневга ташриф буюраëтган Ҳамдўстлик лидерлари бир неча икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаганлар.
Бугун Россия президенти Владимир Путин Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе билан учрашади. Россия Грузияни Панкиси дарасидаги чечен жангчиларига панжа орасидан қараëтганида айбламоқда.
Путин Белорус президенти Александр Лукашенка билан ҳам алоҳида учрашув ўтказади. Расмий Москва Россия ва Белоруснинг ягона давлатга бирлашиши хақда таклиф киритгани ва Лукашенка мазкур таклиф шартларини рад этганидан бери бу икки президентнинг биринчи юзма-юз учрашуви бўлади.
Арманистон президенти Роберт Кочарян ва Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ҳам Тоғли-Қорабоғ мажоросини муҳокама қилиш учун яккама-якка учрашадилар.