Бишкекда мухолифатдаги "Ор-номус" партиясининг етти вакили ўз лидерлари - озодликдан маҳрум этилган Феликс Қуловни қувватлаб муддати белгиланмаган очлик эълон қилдилар.

2001 йили Қулов Миллий хавфсизлик вазири бўлиб турган пайтида хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланиб 7 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Жорий йилнинг майида эса Бишкек шаҳар суди Қуловнинг зиммасига қўшимча айб юклаб 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бугун Бишкек шаҳар судида Қуловнинг шикоятини кўриб чиқиш бошланди.

Қирғизистонлик мухолифатчиларга кўра, Қуловнинг иши сиёсий характерга эгадир.