Македонияда полиция мамлакатдаги албанлар лидерларидан бири Садулла Дуракуни ҳибсдан озод қилди.

У ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланиб шанба куни ҳибсга олинган эди.

Мазкур қарорга келиш сабаблари тўғрисида хабар қилинмаган.

Дураку ўтган йили Македонияда бўлиб ўтган миллатлараро можаро пайтидаги албан исёнчилари командирларидан бири бўлган эди. Можарога ғарб мамлакатлари аралашуви билан барҳам берилгач, Дураку таниқли сиёсий арбобга айланган эди.