Европа Комиссияси Туркияни Европа Иттифоқига қабул қилиш юзасидан сўзлашувлар бошлаш тўғрисидаги АҚШ илтимосини рад этди.

Брюсселда чиқиш қилган Комиссия вакили Жонатон Фолл АҚШ Европа Иттифоқи аъзоси эмас, шу боисдан Иттифоқни кенгайтириш масаласи юзасидан қарор қабул қилинишида иштирок этаолмайди деб қайд этди. Олдинроқ АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Ричар Баучер Америка Туркия келажагини Европа билан бирга кўришини, ушбу мамлакатнинг яқин келажакда Европа Иттифоқига қабул қилинишига Вашингтон ишонишини айтган эди.

Туркия ҳукумати ва Қибрис турклари раҳбарияти Қибриснинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши орол иккига.