Россия президенти Владимир Путин Ироқ масаласида ғарб давлатлари билан музокараларни давом эттириш ниятида.

Бу ҳақда Путин ўзининг Завидово қароргоҳида Британия бош вазири Тони Блэр билан ўтказган учрашуви сўнгида баён қилди.
Россия президенти сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари келажакда Ироқ бўйича янги резолюцияни қабул қилишга келишиб оладилар, аммо ҳозир бундай резолюцияга ҳожат йўқ.
"Россия ҳали ҳам Ироқ оммавий қирғин қуролига ёки бошқа қуролларга эга экани тўғрисида далилий маълумотларга эга эмас. Бунга тўла ишонч ҳосил қилиш учун ҳарбий инспекторлар Ироққа юборилиши керак", - деб таъкидлади Путин.
АҚШ ҳам Буюк Британия ҳам Хавфсизлик Кенгашидан агар Бағдод ҳарбий инспекторларни мамлакатга киритишдан бош тортса, унга қарши ҳарбий ҳаракатлар даражасида чора кўрилишини назарда тутувчи резолюцияни қабул қилишни талаб этмоқда. Россия бундай резолюциясининг қабул қилинишига қарши эканини бир неча бор айтган.