Бугун АҚШ армияси Хўст шаҳрида катта қурол-аслаҳа омбори топилганини маълум қилди.

АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби полковник Рожер Кинг, 11 октябр куни иккита омбордан беркитилган қурол-аслаҳалар топилганини айтди. АҚШ армияси полковниги, кичкина омбордан топилган қуроллар 35та юк машинасига ортилганини, улар орасида 120 миллиметрли ракеталар ва минамёт ўқлари борлигини айтди. У сўзига қўшимча қилиб, катта омбордан топилган қуроллар миқдорини аскарлар санаётганини билдирди.
Рожер Кинг далил исбот келтирмаган бўлсада, ушбу қурол-аслаҳалар - Хўст назоратини қўлга киритиш учун ҳукумат қўшинларига қарши қуролли кураш олиб бораётган паштун миллатига мансуб қомондон Подшох Хон Задранга тегишли эканида гумон қилинаётганини айтди.