Фаластиндаги манъбаларнинг билдиришича, Исроил аскарлари бугун Ғазо Секторининг жанубий қисмида бир фаластинликни отиб ўлдирган.

Хавфсизлик манъбаларининг айтишича, ўша фаластинлик Хон Юнус аҳоли пункти яқинида танкдаги аскарлар ўқ узгани натижасида ўлган. Исроил армияси бу воқеани дарҳол шарҳламади.
Айни пайтда, Исроил армияси шанбага ўтар кечаси Ғарбий Соҳилда Ҳамас ташкилотининг уч нафар фаолларини қўлга олганини билдирди.