Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Афғонистондан Тожикистонга героин олиб ўтишга уринган икки қуролли шахс чегара соқчилари томонидан отиб ўлдирилди.

Тожикистондаги россиялик чегара соқчилари матбуот идорасининг маълум қилишича, 3 киши тун қоронғисида Панж дарëси орқали Тожикистонга ўтмоқчи бўлганида сезиб қолинган.
Чегара соқчилари билан бўлган отишмада 2 киши ҳалок бўлган, 3 шахс эса қочиб кетишга улгурган. Воқеа содир бўлган ердан 13 килограмм героин топилган.
Афғонистондан Ғарбга героин жўнатишда Тожикистон асосий транзит нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда. Жорий йилда 1.600 килограммдан ошиқ героин ва бошқа наркотик моддалар мусодара қилинди.
Сентябр бошидан бери чегарада содир бўлган отишмаларда 7 нафар нарко курьер ва бир чегара соқчиси ҳалок бўлди.