Бугун Истанбулда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг саммитида Афғонистонни қайта қуриш ишларига ëрдам бериш учун бир жамғарма ташкил қилишга келишиб олинди.

Саммитда Афғонистон Ўтиш даври ҳукуматининг бошлиғи Хамид Карзай ҳам иштирок этди. У ушбу ташкилотига аъзо бўлган давлатларга мурожаат қилиб, мамлакатига ëрдам беришга чақирди.
Учрашувда Туркманистондан Афғонистон орқали Покистонгача газ қувури ëтқизиш лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. Агар мазкур лойиҳа амалга оширилса, Афғонистон транзит ҳақи учун миллионлаб доллар даромад кўриши мумкин.
Карзай, шунингдек аъзо давлатлардан нарко трафикка қарши кураш олиб бориш учун ëрдам беришни сўради.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Туркия, Эрон, Покистон, Афғонистон, Озарбайжон ва Марказий Осиë давлатлари аъзодир.