Бугун Филиппинда автобус дарахтга урилгани оқибатида камида 12 нафар мактаб ўқувчиси нобуд бўлди.

Полиция маълумотига кўра, пойтахт Маниладан тахминан 300 км шимолда жойлашган Изабелада юз берган ушбу йўл фалокати натижасида яна 20 нафар мактаб ўқувчиси тан жароҳати олган. Дастлабки текшириш натижаларига кўра, ўқувчиларни таътил саёҳатидан олиб қайтаётган автобуснинг тормози ишламай қолган ва ҳайдовчи автобусни дарахтга олиб бориб уришга мажбур бўлган. Хабарда ҳайдовчи оғир аҳволда экани билдирилган.