Ироқда ўтган умумхалқ референдумида сайловчиларнинг 100 фоизи Саддам Хусайн президентлик ваколатлари муддатини яна етти йилга узайтириш учун овоз берган.

Унда 11 миллион 445 минг ироқлик сайловчи қатнашгани айтилмоқда.
Овоз бериш жараёнларини назорат қилиб бориш учун мустақил кузатувчилар Ироққа киритилмади. Сайлов бюлетенларида "Сиз Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайн ваколатининг яна етти йилга узайтирилишига розимисиз", деган савол қўйилди. Гувоҳларга кўра, бюлетеннинг "Ҳа", деб ёзилган қисми олдиндан белгилаб қўйилган.
Мана 23 йилдирки Саддам Хусайн полиция ва армия ёрдамида мамлакатни идора этиб келмоқда. 1995 йилги референдумда сайловчиларнинг 99.96 фоизи Саддам учун овоз берганди. Америкада ҳам, бошқа ғарб давлатларида ҳам Ироқда ўтган референдум ва унинг натижалари жиддий қабул қилинмади.