Бугун Қирғизистон президенти Асқар Ақаев парламентнинг ялпи мажлисида иштирок этиб, мамлакатдаги вазият хусусида нутқ сўзлади.

Ақаевнинг айтишига қараганда, 2002 йил Қирғизистон учун ниҳоятда муваффақиятли йил бўлган. У ўзининг Хитой, Россия ва Қўшма Штатларга қилган ташрифлари натижасида Қирғизистон бу мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаганини тилга олиб ўтди.
Ақаевнинг қайд этишича, ўтган ҳафтада халқаро донорлар конференциясида ваъда қилинган 700 миллион доллар 2003 ва 2005 йиллар мобайнида Қирғизистонда қашшоқликни камайтириш ишлари учун сарфланади.
Ақаев ўз нутқида Қирғизистонда деярли ҳар куни ўтказилаëтган норозилик намойишларига тўхталмади. Норозилар Ақаевни истеъфо беришга ва муҳолифат фаолларини озод этишга чақирмоқдалар.