Россиянинг Магадан вилояти ҳокими Валентин Цветков пойтахтга сафари чоғида бугун отиб ўлдирилди.

Милициянинг билдиришича, Цветков Магадан вилоятининг Москва шаҳри марказидаги вилоят маъмурияти идораси жойлашган, одамлар билан гавжум кўчада отиб ўлдирилган. Реклама тахтаси ортида беркиниб турган қотил Цветковнинг бошига тўппончадан ўқ узиб, сўнг, машинада қочишга муваффақ бўлган.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат Бош прокурори ва Ички ишлар вазирига, ушбу қотиллик бўйича олиб борилаётган текшириш ишларини шахсан назорат қилиб туриш вазифасини топширди.