Россия ҳукумати ўзининг сўнгги мудофаа ҳаражатлари билан боғлиқ бюджет лойиҳасининг бир қисмини бугун биринчи маротаба ошкор қилди.

Унга кўра, 2003 йил учун таклиф этилган бюджетда Россия ҳукумати миллий мудофаа ишларига 345 миллиард 700 миллион рубл (10.9 млрд. доллар) ажратилиши кўзда тутилган. Бу 2001 йилда ажратилган маблағдан 50 фоиз кўп.
Белгиланган маблағнинг 55 миллиард рубли (1.7 млрд.доллари) янги қуроллар ҳарид қилиш учун ва 45.5 миллиард рубли (1.4 млрд.доллари) янги қуроллар яратиш тадқиқотлари учун сарфланиши мўлжалланган.
Ушбу маълумотлар Давлат Думасида 2003 йилги бюджет лойиҳаси бугун иккинчи маротаба муҳокама қилинаётган бир пайтда эълон қилинди.