АҚШ Шимолий Корея ядровий қуролга эга эканини тан олганини даъво қилганидан кейин, бугун Франция мудофа вазири Михел Эллиот-Марие хоним халқаро ҳамжамият Шимолий Кореяни қуролсизлантириш учун чора кўриши мумкинлигини айтди.

Бугун Вашингтонда сўзлаган нутқида Эллиот-Марие, Шимолий Корея ядровий қуролларни ишга солиши ёки уни террорчи гуруҳларга сотиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. У сўзига қўшимча қилиб, таҳдидни бартараф этиш учун ҳукуматлар биргаликда иш олиб бориши лозим эканини таъкидлади.
Шимолий Корея ядровий қуролни қўлга киритишида унга Хитой ёрдам бергани ҳақидаги даъволар айтилаётган бир пайтда, Пекинда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Болтон ва Давлат котиби ёрдамчиси Жейсм Келли Хитой расмийлари билан учрашиб, шимолий Кореядаги вазиятни муҳокама қилдилар.
Бугун Россия ва Покистон расмийлари, “Нью Йорк Таймс” газетасида эълон қилинган, Шимолий Корея ядровий қуролни қўлга киритишида Россия ва Покистон ёрдам кўрсатгани ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этдилар.