Шимолий Корея махфий равишда ядровий қурол ишлаётганини АҚШ ошкор қилганидан кейин жанубий Корея делегацияси бугун биринчи маротаба Пхенянга келди.

Жанубий Кореянинг икки давлатини бирлаштириш бўйича вазири Жеонг Се-хюн, жанубий Корея шимолий Корея рахбарларини ўзининг ядровий дастуридан воз кечишга кўрдиришга ҳаракат қилишини билдирди.
АҚШ Давлат котибининг Осиё ва Тинч океани давлатлари бўйича ёрдамчиси Жеймс Келли, Шимолий Корея ядровий қуролни қўлга киритишга уринаётганини яқинда тан олгани масаласини муҳокама этиш учун бугун Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрига келди.