Яқин шарқ тинчлик жараёнига туртки бериш мақсадида минтақага икки ҳафталик сафарини бошлаган АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Вилям Бернс бугун Миср президенти Хусни Муборак билан учрашди.

Айни пайтда, Исроил қўшинлари Ғарбий Соҳилнинг Наблус шаҳрида рейдлар ўтказишни давом эттириб, Хамас гуруҳи жангариси ва Фаластин лидери Ясир Арофатнинг Фатах фракциясига аъзоси эканида гумон қилинган саккиз шахсни қўлга олди.
Исроил радиоси тарқатган хабарига кўра, рамийлар ҳарбий кучларни олиб чиқиш масаласини муҳокама қиладилар.