Россия ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари кеча Москвада содир этилган портлаш юзасидан тергов ишларини давом эттирмоқда.

Шаҳардаги "Макданальдс" тамаддихоналарининг бири яқинида ичига бомба қўйилган машина портлатилгани оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир аҳволда реанимацияга ётқизилди. Терговчилар гувоҳларни сўроққа тутмоқда. Москва прокуратураси мазкур портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатди. Шаҳар ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, бу ерда террорчилик ҳаракатларининг изи йўқ. Бу маҳаллий жиноий гуруҳларнинг иши экани айтилмоқда.