Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро ҳамжамиятни кашандаликка қарши курашда ягона қоидани ишлаб чиқишга даъват этди.

Ташкилотнинг 116 давлат вакиллари иштирокида Женевада ўтган анжуманида тамаки – инсон соғлигига таҳлика солувчи бош омил эканини қайд этувчи ҳужжатни қабул қилишди. Унда сигарет рекламасини таъқиқлаш, тамаки махсулотларини ишлаб чиқариш ва улар сотувини сотиш кескин камайтириш назарда тутилади.