Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Кофи Аннан Марказий Осиё давлатларини гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши биргаликда кураш олиб боришга чақирди.

Минтақа давлатлари бўйлаб сафари доирасида Аннан Тожикистонда бўлди. Бугун у пойтахт Душанбеда БМТ хомийлигида ташкил этилган Наркотикларни назорат қилиш бўйича махсус агентлик иш-фаолияти билан танишди. Кеча Аннан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов билан учрашиб, гиёҳванд моддалар котрабандасининг олдини олиш, террорчиликка қарши кураш ва Афғонистон теварагидаги вазиятни мухокама этди. Тожикистон сафарини якунлагач, БМТ бош котиби бугуннинг ўзида Душанбедан Туркманистонга келди.