Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетида янги телерадио студия ва Ахборот ресурс маркази очилди. Ушбу ўқув студияси фаолияти учун Очик жамият институти кўмак жамғармаси 40 минг доллар ажратган. Студия хамда мини-босмахона замонавий рақамли техника билан жиҳозланган. Ушбу студияда талабалар учун рақамли техника билан ишлаш бўйича ўқув курслари ва семинарлар ташкил этилади. Ахборот ресурс марказида Ўзбекистон Миллий Университети журналистика факультетининг веб-сахифаси яратилиши хам кўзда тутилмоқда.