Дания бош вазири Андерс Фог Расмуссен Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Иттифоқ кенгайишини маблағ билан таъминлаш масаласини шу ҳафта ҳал этишлари лозимлигини таъкидлади.

Дания ҳозирги вақтда Европа Иттифоқига раислик қилаётир.
Иттифоққа аъзо мамлакатлар фермерларга ажратиладиган маблағни гуруҳга янги аъзолар қўшилганидан кейин қандай тақсимлаш борасида келиша олмаяптилар.