Хитойнинг шимолий худудидаги бир кўмир конида портлаш юз бергани оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди.

Расмий вакилнинг бугун айтишига кўра, бу воқеа кеча Лулиянг шаҳридаги конда содир бўлган. Портлаш рўй берган пайтда конда 65 нафар ишчи бўлган. 21 киши қутқарилди, 15та жасад чиқариб олинди ва 29 киши вайроналар остида қолди.
Жорий йилда Хитой конларида юз берган портлашлар оқибатида 3 минг 500дан ошиқ киши қурбон бўлди.