Европа Иттифоқи лидерлари, асосан шарқий Европадаги номзод давлатлар 2004 йилда Иттифоққа аъзо бўлиб кирганидан кейин, шу давлатларнинг қишлоқ хўжалик соҳасига тўғридан-тўғри молиявий ёрдам беришни таклиф қилиш ниятидалар.

Брюсселда ўтаётган саммитнинг якуний ҳужжат лойиҳасига кўра, янги аъзо давлатлардаги вазият, улар иттифоққа қўшилган пайтидагидан ёмон бўлмаслигини Европа Иттифоқи кафолатлайди.
Бугун эрталаб Туркия Ташқи ишлар вазири Сукру Сина Гурел, агар аъзолик музокаралари қачон бошланиши муддати бир йил ичида Туркияга маълум қилинмаса, ўз ҳукумати Европа Иттифоқи билан бўлган муносабатларни қайтадан қўриб чиқишини айтди.