Лондон шаҳридаги Апелляция суди Британия ҳукуматининг терроризмга қарши қонунини қўллаб-қувватлади.

Унга кўра хавфсизликка таҳдид солаётганида шубҳа этилган чет эл фуқаролари ҳибсда номаълум муддат сақланиши мумкин.
Бугун суд қабул қилган қарорда, фавқулодда ҳолатлар юз берган пайтда, шахслар қайси давлат фуқароси эканига қаралмаслиги ҳақида халқаро қонун мавжуд экани билдирилган.
Иммиграция масалалари билан шуғулланувчи махсус комиссия, бу чора камситувчи эканини, чунки, ушбу қонун террорчиликда шубҳа этилаётган Британия фуқароларига ҳам баб-баробар тегишли эмаслигини, бинобарин, у Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига ҳам зид эканини билдирди.