Афғонистон Ўтиш даври президенти Ҳамид Карзай, берилган салоҳиятни шахсий манфаати йўлида суиистеъмол қилган расмийларга тоқат қилмаслиги ҳақида ҳукуматдаги бир-бирига душман фракцияларни огоҳлантирди.

Расмий Бахтар ахборот агентлигининг билдиришича, бугун бир гуруҳ афғон судялари билан учрашган Карзай, ўз манфаати йўлида эгаллаган лавозимидан фойдаланган ва шахслар ўртасида можаро келтириб чиқарган расмийларга нисбатан жиддий чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.
Афғонистон шимолида генерал Абдурашид Дўстум ва унинг азалий рақиби, этник тожик, қўмондон Атто Муҳаммад кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда, Карзай Кобулда расмийларни шундай огоҳлантирди. Дўстумнинг ўринбосари, қуролли қарама-қаршиликка чек қўйиш мақсадида, томонлар шанба куни учрашишларини билдирди.