Афғонистон собиқ қироли Муҳаммад Зоҳир шоҳ бугун Париждан Кобулга қайтди.

У Парижга 18 сентябр куни одатий тиббий текшириш учун борган эди. У ватанига 14 октябрга қадар қайтишга ва у ерда 88 ёшлик таваллудини нишонлашга умид қилган эди. Бироқ Зоҳир шоҳ ҳаммомда йиқилиб, қовурғасини енгил майиб қилгани боис Кобулга вақтида қайтолмаган.
Бугун Кобул аэропортида Зоҳир шоҳни Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳамид Карзай кутиб олди. Маълумотларга кўра, у ерда кучли хавфсизлик чоралари кўрилган эди.
Мамлакатни 40 йил давомида бошқарган Зоҳир шоҳ 1973 йилда, Италиянинг Рим шаҳрида дам олаётган вақтда қариндоши томонидан уюштирилган давлат тўнтаруви натижасида ҳокимиятдан четлаштирилган ва сўнгги йилларни Римда муҳожиратда ўтказишга мажбур бўлган эди.