Бугун Тожикистон Олий суди 7 кишини қатор жиноятлар содир қилганида айбдор, деб топди ва уларни 12 йилдан 25 йилгача озодликдан махрум қилиш ҳақда ҳукм чиқарди.

Суд матбуот идорасининг маълум қилишига кўра, 7 киши Ҳуршид Расулов бошчилигидаги қуролли гуруҳга аъзо бўлган. Ушбу гуруҳ аъзолари 1998 ва 2001 йиллар мобайнида ўғрилик, наркотиклар контрабандаси билан шуғуллангани ва бошқа жиноятлар содир қилганида айбланган.