Қозоғизистоннинг жанубий худудида газ қувури портлагани оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ва икки кишига тан жароҳати етди.

Қозоғизистон фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, кеча ишчилар телекоммуникация кабелини ëтқизишатган пайтда газ қувурига зарар етказгани оқибатида портлаш содир бўлган.
Ушбу қувур орқали Ўзбекистондан Қозоғизистоннинг жанубий худудига газ жўнатилади.