Бугун Россия Ички ишлар вазири Борис Гризлов, ўтган ҳафтада Москвадаги театрда юзлаб кишилар гаровга олингани воқеасига алоқадор эканида гумон қилинган ўнлаб шахс қўлга олинганини билдирди.

Гризлов сўзида давом этиб, Москвадаги террор тармоғини йўқ қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги “мислсиз” операция бошлаганини айтди.
Москвадаги касалхоналар расмийлари, бугун 333 нафар собиқ гаровдагилар уйларига даволаниб қайтганларини айтдилар. Шунга қарамай, ҳозир касалхонада яна 311 нафар собиқ гаровдаги киши бор.
Москва театрида бир гуруҳ чеченлар томонидан ушлаб турилган гаровдаги кишиларни шанба куни штурм билан озод қилиш жараёнида 117 киши нобуд бўлди. Россиялик шифокорлар, нобуд бўлганларнинг иккитасидан ташқари қолган барчаси штурм пайтида ишлатилган газ оқибатида ўлганларини айтдилар. Аммо, бугун Москва шаҳар Бош прокурори Михаил Авдюков, штурм пайтида 45 киши ўлганини, уларнинг 41 нафари 750дан ортиқ кишини гаровга олган чеченлар эканини айтди.