Афғонистоннинг ғарбий қисмида рақиб фракциялар ўртасида яна тўқнашув юз бергани оқибатида беш аскар ўлди ва тўққиз аскар яраланди.

Қўмондон Омонулло Хон тарафдори бўлган Сайфулло Хон Хирот вилояти ҳокими, этник тожик Исмоил Хонни, тўплар мадади билан сабабсиз ҳужум уюштирганида айблади.
Айни пайтда, Багром ҳаво базасидаги АҚШ ҳарбийлари, Афғонистон шарқидаги иккита АҚШ базага қарши ракета ёки мина хужуми уюштирилганини, бунинг натижасида талофат кўрилмаганини билдирди.