Бугун Индонезиядаги Суматра оролининг шимоли-ғарбий қисмида Рихтер шкаласи бўйича 7.7 балл куч билан зилзила рўй берди.

Ер силкиниши оқибатида 40 киши тан жароҳати олди ва ўнлаб биноларга моддий зарар етди. Симеулу касалхонаси шифокори доктор Ҳаниф, зилзила оқибатида камида 42 киши тан жароҳати олганини улардан беш нафари оғир аҳволда эканини маълум қилди.
Австралиядаги сейсмология идораси, ер Рихтер шкаласи бўйича 7.7 бал куч билан силкинганини ва унинг эпицентри Медандан 200 км жануби-ғарбда, яъни, Ҳинд океани тубида эканини маълум қилди.