Бугун Япония бош вазири Юничиро Коизуми Хитой ва Жанубий Корея ҳукуматларини Шимолий Кореяни ўзининг ядровий қуроллар дастуридан воз кечишга кўндириш учун ҳамкорлик қилишга чақирди.

Коизуми Кампучия пойтахтида Жануби Осиë давлатлари ассоциациясининг йиллик саммити доирасида Хитой ва Жанубий Корея лидерлари билан учрашди.
Коизумига кўра, агар Шимолий Корея ўзининг ядровий қуроллар дастуридан воз кечса, бундан Пхеньян, шунингдек, халқаро ҳамжамият манфаатдор бўлади.
Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар дастури – минтақа ва жаҳон тинчлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.