Бугун Эрон парламенти аъзолари консерватив Васийлар кенгаши салоҳиятига чек қўйиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқладилар.

Ушбу кенгаш жамоа идоралари раҳбари лавозимига номзод шахсларга сайловларда қатнашишга руҳсат бериш билан шуғулланган. Бироқ, энди ушбу қонун, бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган Васийлар кенгаши муҳокамасидан ўтади.
Президент Муҳаммад Ҳотамийнинг иттифоқчилари, агар рақиблар бу чорани тўхтатса, Ҳотамий истеъфога чиқишига, шунингдек, ислоҳотчилар оммавий равишда ҳукуматни тарк этишига тахдид қилдилар.