Бундан деярли 5 ой олдин Тбилисида гаровга олинган британиялик Петер Шау бугун ватанига қайтди.

Грузия расмийларига кўра, кеча грузин аскарлари Панкиси дарасида Петер Шауни озод қилган. Қутқарув амалиëти давомида Шауни гаровга олган қуролли шахслардан бири отиб ўлдирилган.
Петер Шауга кўра, уни гаровга олган шахслар товон талаб қилган бўлишлари мумкин, аммо у бу ҳақда аниқ маълумотга эга эмаслигини қайд этди.
Европа Иттифоқининг тараққиëт дастури бўйича молиявий маслаҳатчи сифатида Грузияга борган британиялик Петер Шау тутқунликдаги 141 кунни ниҳоятда оғир шароитларда кечирганини сўзига қўшимча қилди.