Бугун Пхеньянда Шимолий ва Жанубий Корея орасида иқтисодий алоқалар бўйича икки кунлик музокаралар бошланди.

Айни пайтда Қўшма Штатлар минтақадаги давлатларни Шимолий Кореяни ядровий қуроллар дастуридан воз кечишга кўндириш учун ҳамкорлик қилишга чақирмоқда.
Жанубий Корея ҳукуматига кўра, бўҳронни тинч йўл орқали ҳал этиш учун Пхеньян билан алоқаларни сақлаб қолиш ниҳоятда муҳимдир.