Бугун Қозоғистон прокурори журналист Сергей Дувановни ëш қизни зўрлаганликда расман айблади.

Журналист ўзига қўйилган айбномани рад этди.
Дуванов Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти тўғрисида чиқишлар қилиш учун Қўшма Штатларга сафар қилишга тайëргарлик кўраëтганида, аниқроғи, 28 октябр кунида ҳибсга олинган эди.
Шу йил бошида Дувановнинг Қозоғистон президенти ва ҳукуматини танқид қилган мақолалари Интернет саҳифасида эълон қилинди. Шундан сўнг расмийлар журналистни президентни ҳақорат қилганликда айбладилар.
Дуванов август ойида номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди. У ўтган ҳафтада ҳибсга олинганидан кейин очлик эълон қилди.