Бортида икки россиялик ва бир белгиялик фазогир бўлган "Союз" космик кемаси бугун Қозоғистонга қўнди.

Кема экипажи аъзолари Сергей Залётин, Юрий Лончаков ва Франк де Винелар ўн кун давомида фазода 20га яқин илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар. Кема халқаро фазо станцияси билан 1 ноябр куни туташган эди.