Бугун Словенияда президентлик сайловлари.

Унда халқ мамлакатнинг ҳозирги раҳбари Милан Кучан ўрнига бошқа номзодни сайлашлари керак. Кучан Словенияда 1991 йилдан буён икки марта президентликка сайланди. Сўров натижаларига кўра, сайловларда ўнг-марказ кучлар етакчиси, ҳозирги бош вазир Янез Дрновшек ғалаба қозониши эхтимоли бор. Словенияда президентлик сайловлари билан бирга маҳаллий хокимият органларига ҳам сайловлар ўтмоқда.