Бугун Европа парламент депутатлари ва Чеченистон сепаратчи ҳукумати намояндаларининг қўшма мажлисида Европа Иттифоқи Чеченистондаги мажорога ечим топишда фаол иштирок этишига чақирилди.

Ушбу чақириқ бугун Брюсселда Россия президенти Владимир Путиннинг Европа Иттифоқи лидерлари билан учрашув ўтказаëтган бир пайтга тўғри келди.
Чеченистон сепаратчи ҳукуматининг соғлиқни сақлаш вазири Умар Ханбиевга кўра, Европа Иттифоқи мазкур саммитдан Чеченистондаги урушни сиëсий йўллар орқали ҳал этишда фойдаланиши керак.
Европа парламентининг Россия давлат думаси билан бўлган муносабатлар бўйича қўмитаси раиси Барт Стаеснинг қайд этишича, Европа Иттифоқи Россия чечен амалдорлари билан музокаралар олиб бориши учун “бир платформа” таклиф этиши зарур.