Бугун Чеченистоннинг сепаратчи президенти Аслан Масхадов Россия президенти Владимир Путин уни чечен бўлмаганларга қарши геносид содир этганида айблаганига қарамай, у Путин билан тинчлик музокаралари олиб боришга рози эканини маълум қилди.

Масхадов бир баëнот тарқатиб, Чеченистондаги урушни тўхтатиш учун Россия раҳбарияти билан ҳеч қандай шартсиз сиëсий сўзлашувлар ўтказишга тайëр эканини билдирди.
Кеча Путин Масхадовни “қотил ва уруш жиноятчиси”, деб атади. У Масхадовни ўтган ойда Москва театрида кишилар гаровга олингани воқеасига алоқаси борлигида ҳам айблади ва у билан музокаралар олиб бормаслигини таъкидлади.