Бугун Ироқ парламенти аъзолари қурол-аслаҳа инспекторлари ҳақидаги БМТ резолюциясини рад этишни тавсия қилишга якдиллик билан овоз бердилар.

Энди бу масалада президент Саддам Ҳусайн сўнгги қарорни қабул қилади.
Ироқ парламенти Саддам қабул қиладиган ҳар қандай қарорни қўллаб-қувватлашини билдирди. Ироқ жума кунига қадар БМТ резолюцияси борасида ҳамкорлик қилиш ёки қилмаслиги ҳақида узил-кесил жавоб бериши керак.